

ФИФА жаҳон чемпионати стартини 21 ноябрдан 20 ноябрга кўчиришга қарор қилди. Бу мусобақа мезбони Қатар ТЖнинг очилиш ўйинида майдонга тушиши учун қилинди.
Шу тариқа, ЖЧ-2022 тақвимидан ўрин олган дастлабки учрашув 20 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да Қатар ва Эквадор баҳси билан бошланади.
"А" квартетидан ўрин олган Сенегал – Нидерландия учрашуви эса режалаштирилганидек 21 ноябрда ўтади, аммо ўйин энди 15:00 да эмас, 21:00 да старт олади.




