UZ

Расман: Гонсало Игуаин - "Интер Майами" футболчиси Янгиликлар

Расман: Гонсало Игуаин - "Интер Майами" футболчиси

"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин АҚШнинг "Интер Майами" клуби билан шартнома имзолади.

Футболчи MLS'да иштирок этувчи клуб билан 2 йиллик шартномага имзола чекди. Гонсало "Юве" билан шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилди ва янги клубига эркин агент мақомида ўтди.

"Интер Майами"нинг хўжайинларидан бири Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ўйинчиси Дэвид Бекхэм ҳисобланади. Игуаин Бэкхем жамоасида бир мавсумда 7,5 миллион евро маош олади.

32 ёшли форвард "Ювентус" сафида 149та ўйинда майдонга тушиб, 66та гол ва 16та ассист қайд этган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика