Расман. Гари Невилл - "Валенсия" бош мураббийи

2 дек 2015, 23:59
Англия терма жамоаси ҳамда "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "Валенсия" бош мураббийи этиб тайинланди.


"Валенсия" клуби Гари Невилл билан 2016 йилга қадар шартнома тузди.

Невилл "Валенсия"да ишни 6 декабрдан бошлайди. Клуб янги бош мураббийни 4 декабрь куни "Месталье"да кенг оммага таништиради.

Бу ҳақда "Валенсия" клуби расмий сайти маълумот берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia