Расман: «Галатасарой» Манчини билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
1 окт 2013, 08:21
Роберто Манчини «Галатасарой» клуби бош мураббий этиб тайинланди, бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Италиялик мураббий 3 йиллик шартнома тузди. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Манчини бу клубда йилига 5,5 миллион евро маош олиши ҳақида хабарлар чиққанди.

Манчини «Интер» ва «Манчестер Сити» каби клубларда ишлаб машхур бўлган. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru