UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  3 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  33 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  16 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10

Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди Янгиликлар

Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси берган маълумотга кўра, 2026 йил 31 октябрдан 13 ноябргача Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида IV ўсмирлар ўртасидаги Ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Халқаро олимпия қўмитаси ташкилотчилар томонидан тавсия этилган спорт турларини кўриб чиқди ва рўйхатни тасдиқлади.  

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Дакар-2026 Олимпиадасида сув спорти турлари, камондан отиш, енгил атлетика, бадминтон, баскетбол, бокс, спорт рақси, велоспорт, от спорти, қиличбозлик, футзал, гимнастика, гандбол, дзюдо, эшкак эшиш турлари, регби, скейтборд, стол тенниси, таэквондо, триатлон, волейбол, спорт курашлари ҳамда ушу спорт турларидан қатнашишни режалаштирган. 

Футзал йўналиши бўйича ХОҚ иштирок этиш тамойилларига мувофиқ қатнашувчи мамлакатлардан қуйидаги мезонларга риоя этишларини сўрамоқда:

-  Ушбу ёш тоифасида қитъа миқёсидаги ёки халқаро турнирларда иштирок этган бўлиши;

-  ФИФАнинг футзал бўйича рейтинг жадвалидан ўрин олган бўлиши;

-   Барча спортчиларнинг фуқаролиги халқаро федерация ҳамда ХОҚ талабларига жавоб бериши керак.

Ўзбекистон футзал федерасияси ҳамда Дилшод Раҳматов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси Дакар-2026 Ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режасини ишлаб чиқди. Унга кўра ўсмирлар ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиши, шу йилнинг октябрь ойида эса ўсмирлар ўртасида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинларида қатнашиши кўзда тутилган. Осиё қитъаси бўйича саралаш мусобақаси вазифасини ўтаб берувчи Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этилган тақдирда, ўзбекистонлик ўсмирлар 2026 йилги IV ўсмирлар ўртасидаги Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика