UZ

Сўнгги янгиликлар

Расман: Эдуард Менди "Челси"га ўтди Янгиликлар

Расман: Эдуард Менди "Челси"га ўтди

"Ренн" дарвозабони Эдуар Менди фаолиятини "Челси"да давом эттиради.

Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. Дарвозабон "Челси" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Хабарларга кўра, "кўклар" трансфер учун 24+6 миллион евро тўлашган.

Менди "Ренн"га 2019 йилнинг ёзида ўтган эди. Трансфер нархи эса 4 млн еврони ташкил этган.

28 ёшли сенегаллик посбон ўтган мавсум Франция чемпионати доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 19та тўп олиб чиққан. Менди 2018 йилдан буён Сенегал терма жамоасидан ҳам чақирув олади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика