Расман: Бен Арфа Ла Лига клуби билан шартнома имзолади
28 янв 2020 15:12
Янгиликлар
Расман: Бен Арфа Ла Лига клуби билан шартнома имзолади
Хатем Бен Арфа "Вальядолид" клуби билан шартнома имзолади.
Футболчи Ла Лига аутсайдери таркибига эркин агент сифатида келиб қўшилди.
Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси мавсумнинг биринчи қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборди.
Бен Арфа жами фаолияти давомида 384та ўйинда майдонга тушиб, 71та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, "Вальядолид" ҳозирда Ла Лигада 21 турдан сўнг 22 очко тўплаган ҳолда, жадвалнинг 16-ўрнида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар