

Кўк-анорранглилар "Эвертон"дан ўз тарбияланувчиси Жерар Деулофеуни сотиб олди. Трансфер 12 млн. евро эвазига амалга ошди. Клуб ва ҳужумчи ўртасидаги битим 2 йилга мўлжалланган. Энди форвардни харид қилмоқчи бўлган клуб "Барселона"га 20 млн. евро тўлаши керак бўлади.




