

Лондон жамоаси "Ювентус" ҳимоячиси Стефан Лихтштайнер билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда "тупчилар" расмий сайти маълум қилди.

Швейцариялик футболчи "Арсенал"га эркин агент сифатида ўтди. Ҳимоячи янги клубида 12-рақам остида тўп тепади.
Лихтштайнер сўнгги мавсум "Ювентус" сафида А Сериянинг 27та учрашувда майдонга тушиб, 2та голли пас берди.



