Расман: Арда Гюлер – "Реал" аъзоси!
06 июл 2023 18:32
Янгиликлар
Расман: Арда Гюлер – "Реал" аъзоси!
Қайд этилишича, 18 ёшли футболчи беш йиллик шартномага имзо чеккан. Гюлер яқин орада Мадридга қўшилади.
Олдинроқ журналист Фабрицио Романо Twitter'да "Реал" туркиялик учун 20 млн евро тўлаши ҳақида маълум қилганди. Бундан ташқари, "Фенербахче" ярим ҳимоячини бошқа клубга сотгани учун яна 20 фоиз олиши керак. Бундан ташқари, битимга бошқа бонуслар ҳам киритилади.
Арда Гюлер – "Генчлербирлиги" битирувчиси. У 2014 йилдан 2019 йилгача ушбу турк клуби академиясида бўлган, кейин эса "Фенербахче"га ўтган ва асосий жамоа учун 51 та ўйинда 9 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган. Туркия терма жамоаси сафида ҳам тўртта ўйинда иштирок этган. Ярим ҳимоячининг "Фенербахче" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ Месут Ўзил Арда Гюлерни мақтаган эди.
Фикрлар