Расман: АПЛ трансферлар ойнаси бўйича эски муддатга қайтди

Alisher
6 фев 2020, 18:01
Англия Премьер-лигаси клублари йиғилишида ёзги трансферлар ойнасини эски муддатга қайтаришга қарор қилинди.

АПЛнинг расмий сайти хабарига кўра, Англиядаги 2020 йилги ёзги трансферлар ойнаси 1 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 17:00да ёпилади.

Эслатиб ўтамиз, Англиядаги бундан олдинги икки ёзги трансферлар ойнаси чемпионатга бир кун қолганда ёпилган эди. Шундан сўнг Премьер-лига клублари ўйинчиларни фақат сотиб юборар, аммо харид қила олмас эди. Бу тажриба эса ўзини оқламади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: premierleague.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›