Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди
04 дек 16:04
Янгиликлар
Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди
"Андижон" янги мавсум учун селекция ишларини бошлаб юборган.
Якунига етган чемпионатни "Бунёдкор" сафида ўтказган грузиялик ҳужумчи Имеда Ашортиа 2026 йилни "Андижон" либосида ўтказади. Томонлар ўзаро келишувга эришишди ва шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Ашортиа 1996 йилнинг 30 октябрь куни Грузиянинг Мартвили шаҳрида таваллуд топган. Шу кунгача у Грузиянинг "Мартвили", "Дила", "Колхетти-1913", "Схинвал", "Телави", Озарбайжоннинг "Туран Товуз" ва Қозоғистоннинг "Шахтёр" жамоаларида тўп тепган.
Бу йил "Бунёдкор" сафида Суперлига ва Кубок доирасида жами 33 та учрашувда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасига 10 та тўп киритди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар