UZ

Сўнгги янгиликлар

22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  343 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Расман: "Ал Наср" Достон Ҳамдамовни бошқа жамоага ижарага берди Янгиликлар

Расман: "Ал Наср" Достон Ҳамдамовни бошқа жамоага ижарага берди

БААнинг "Ал Наср" жамоаси Достон Ҳамдамов хизматидан воз кечди.

Икки ҳафта илгари эркин агент ҳисобланган Достон Ҳамдамов билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган "Ал Наср" Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини чемпионат аутсайдерига ижарага берди.

Маълумотларимизга кўра, чемпионатда икки ўйин ва кубокда бир баҳсда майдонга тушган ҳамда ҳеч бир учрашувда тўлиқ ўйнамаган Ҳамдамовнинг ҳаракатлари жамоа бош мураббийи хорватиялик Юрчич Крунославга маъқул келмаган. Шу боис клуб Ҳамдамовни мавсум якунига қадар амирликлар чемпионатида аутсайдер бўлган "Ҳатта"га ижарага берди. Бу ҳақда "Ҳатта" клуби расман эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Наср" клуби куни кеча Обеид трансферини эълон қилиб, футболчини Ҳамдамовнинг ўрнига рўйҳатдан ўтказишини маълум қилганди.

Ҳамдамовнинг янги жамоасига айланган "Ҳатта" БАА чемпионатида 14-турдан кейин атиги 2 очко билан энг охирги поғонани банд этиб турибди. Жамоа 14 ўйинда атиги 7та гол урган холос. Клуб Ҳамдамовдан олдин икки футболчи ва бугун Ҳамдамов билан биргаликда янги 4 футболчи трансферини эълон қилди. Жамоага Наҳир Бесара, Дарвееш Аҳмед, Достон Ҳамдамов, Мирал Смаржич, Айман Ачоқ ва Анисс Карими келиб қўшилди.

Эътиборли тарафи, Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"нинг икки собиқ футболчилари, қанот вингерлари Жалолиддин Машарипов ва Достон Ҳамдамов янги мавсумда легионерга айланишди ҳамда 2021 йилда иккита жамоани алмаштиришга улгуриб, ижарачи мақомида янги мавсумни давом эттирадиган бўлишди. Машарипов Саудиянинг "Ал Наср" клубига трансфер қилиниб, клубнинг легионерлар борасидаги тақиқи туфайли БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига ижарага берилган бўлса, Ҳамдамов текинга БААнинг "Ал Наср" клубига ўтиб, кейинчалик чемпионат аутсайдери "Ҳатта"га ижарага берилди.

Ўтган йиллар бир жамоада ўйнаб чемпионга айланган ва Ўзбекистондаги барча совринларни ютган бу икковлон эндиликда БАА чемпионатида ўзаро рақибга айланишди. 

Рейтинг: -122   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика