

Эслатиб ўтамиз, Элит ОЧЛ 1/8 финал босқичи биринчи беллашувида "Пахтакор"га қарши беллашувнинг биринчи бўлимида футболчи жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмади. 39-дақиқада унинг ўрнини Муҳаммад Канно эгаллади.
Клуб берган хабарга кўра, қўшимча тиббий текширувлардан кейин Али ал Булайҳи 4-6 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлди.
Натижада, Али ал Булайҳи 11 март куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган "Пахтакор"га қарши жавоб учрашувини ҳам ўтказиб юбориши аниқ бўлди.



