Расман: Аббос Файзуллаев — ЦСКА футболчиси!
04 авг 2023 18:00
Янгиликлар
Расман: Аббос Файзуллаев — ЦСКА футболчиси!
Бугун ЦСКА ПФК ўзбекистонлик ярим ҳимоячи билан расман шартнома имзолади.
Келишув узайтириш имконияти билан 2025/26-йилги мавсум охиригача амал қилади.
19 ёшли футболчи — "Пахтакор" тарбияланувчиси, 2022 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинган. 2023 йил март ойида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси таркибида Осиё Кубоги ғолибига айланган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган. Бу йил Файзуллаев мамлакат миллий терма жамоасида ҳам дебют қилишга улгурди ва икки учрашувда 1 та гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
"Уйинга хуш келибсан, Аббос!", - дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва клуби "Пахтакор"га Файзуллаев учун 500 000 евро ўтказиб бериши ҳақида хабар чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар