Расман: А Серия ўйинлари тўхтатилди

Alisher
11 мар 2020, 15:28
Италия А Серияси ўйинлари расман тўхтатилди.

"А Серия ўйинлари расман тўхтатилди. Биз пауза қилдик, аммо қайтишни аллақачон кутмоқдамиз. Ҳаммаси яхши бўлади", - дейилади турнир расмий сайтида.

Душанба куни Италия бош вазири Жузеппе Конте мамлакатдаги барча мусобақаларни тўхтатишни маълум қилган эди.

Бундан ташқари, Италияда коронавирус туфайли чемпионатни муддатидан олдин якунлаш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/SerieA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›