

ФИФА расман 2023 йилдаги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига Саудия Арабистони мезбонлик қилишини маълум қилди. Мусобақа 2023 йилнинг 12 декабрь санасидан 22 декабрига қадар ўтказилади.
Бундан ташқари ФИФА 2030 йилги Жаҳон чемпионати учун мезбонни 2024 йилнинг учинчи чорагида аниқлашини ҳам эълон қилди.



