
ФИФА расмий сайтининг маълумотларига кўра, турнир ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади. Олдинроқ ЖЧ-2022 финали 18 декабрда бўлиб ўтиши хабар қилинган эди. Федерациянинг тахминига кўра, мусобақа 28 кун давом этади. Қатардаги мундиал 21 ноябрда очилиши мумкин.
Яқин кунлар ичида ФИФА 2019 йилдан 2022 йилгача мундиал ўйинларининг тақвимини ишлаб чиқиш бўйича иш бошлайди.