Раньери "Сампдория"да қолмаслигини маълум қилди

Mirjalol Normatov
22 май 2021
"Сампдория" бош мураббийи Клаудио Раньери жамоа бошқарувидан кетишини маълум қилди.

"Жамоадагиларга яна бир мавсум ишламаслигимни айтдим. Чунки клубда шароитлар яхши эмас. Мухлисларга ўз миннатдорлигимги билдираман. Умид қиламанки, мен уларга ёқдим. Барчага раҳмат. Футболчилар ҳам яхши ўйнашди. Барчага чин юракдан раҳмат айтаман", - деди 69 ёшли мутахассис.

Раньери 2019 йилнинг октябридан буён "Сампдория"ни бошқармоқда. Ушбу мавсумда жамоа А Серияни 9-ўринда якунлайди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal