Рамос яна бир мавсум ПСЖда қолмоқчи

Sherzod Nurmatov
18 мар 2023, 19:35
Ҳимоячи Серхио Рамос янги битим имзолашга ва яна бир мавсум ПСЖда қолишга тайёр, дея хабар берди "AS".

Манбанинг хабарига кўра, футболчи Париж клубида ўйнашни яхши кўради ва у шартномани узайтириш ниятида.

30 ёшли Рамос 2021 йилнинг ёзида ПСЖга ўтган эди. Ўшандан бери испаниялик футболчи жамоаси сафида 49 та расмий ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та самарали узатмани амалга оширди.

ПСЖ Франция чемпионати мусобақа жадвалида "Марсел"дан 10 очко олдинда борган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS