

Бу қиролллик клуби сардорининг Испани чемпионати доирасида киритган 67-голи бўлди.
34 ёшли Рамос бу борада “Барселона”нинг собиқ футболчиси Рональд Куманга етиб олди ва тўпурар ҳимоячилар рўйхатида ушбу иккала футболчи қўшпешқадамлик қилишмоқда.
Қизиқ томони Куман 67 та голнинг 46 тасини 11-метрлик жарима тўпидан киритган бўлса, Рамос эса атиги 11 та голни айнан шундай вазиятда рақиб дарвозасига аниқ йўллаган.


