UZ

Сўнгги янгиликлар

Рамос жароҳати сабаб "Брюгге"га қарши Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади Янгиликлар

Рамос жароҳати сабаб "Брюгге"га қарши Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади

ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос жароҳат олди ва "Брюгге"га қарши Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 6-тур доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади.

35 ёшли испаниялик индивидуал дастурда ишламоқда. Унинг умумий гуруҳга қайтиши уч кундан кейин амалга ошиши режалаштирилмоқда.

"Брюгге"га қарши ўйинни ярим ҳимоячи Юлиан Дракслер ва ҳужумчи Неймар ўтказиб юборади.

ПСЖ "Брюгге"га қарши 7 декабрь куни Парижда ўйнайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика