Рафинья учун курашга "Тоттенхэм" ҳам қўшилди

Omonjon To`xtamirzayev
20 ноя 2023, 17:14
"Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья "Тоттенхэм" қизиқишига сабаб бўлмоқда.

"Шпорлар" футболчини январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ламин Ямаль ўзини яхши кўрсатди ва секин-аста асосий таркибга даъвогар бўлиб олди. Энди каталонияликлар бразилияликни сотиб юборишлари мумкин. Бунга клубнинг ҳозирги молиявий ҳолати ҳам туртки бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Челси" ва "Ньюкасл" жамоалари футболчи трансферига қизиқаётгани ҳақида хабар бергандик.  

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Goal