UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  126 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4

Рафаэль Варан: “Жорий мавсум олдинга қадам ташладим” Янгиликлар

Рафаэль Варан: “Жорий мавсум олдинга қадам ташладим”

“Реал” ва Франция терма жамоалари марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан охирги йилларда ўз позициясида жаҳондаги етакчи ижрочилардан бирига айланди.

“Экип” нашри мухбири билан суҳбатда Варан ўйини ва жамоадаги ҳолати хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.

- Тез орада Ла Лигада “Барселона”, Чемпионлар лигасида “Бавария”га қарши учрашувлар бўлиб ўтади. Улар деярли финалга тенг.
- Чемпионлар лигасида фақат грандлар қоляпти. “Бавария” шундай жамоалардан бири. уларда ажойиб ҳужум чизиғи бор, аммо барчасини кичик ҳолатлар ҳал этади. Чунки ўйин савияси жуда юқори бўлади.

- Ўйин тақдирини нима ҳал қилиши мумкин?
- Фойдалилик. Замонавий гапирсак, устунлик қилган жамоа доим зафар қучмайди. Агар жамоа тўпга эгалик қилса ва гол урмаса, унда муаммолар юзага келишни бошлайди.


- Рақиб захира ўриндиғида Анчелотти ўтиради. Уни нима илҳомлантиради?
- У билан “Десима”ни ютганимизда Зидан ёрдамчи мураббий эди. Ўйин ўзгача кечади. Анчелотти клуб ва футболчиларни яхши билади. Карло учун ҳам учрашув ўзгача аҳамиятга эга.

- У сизни Моуриньочалик кўп майдонга туширмаганди.
- Моуриньо билан ажойиб муносабатда эдик. Анчелотти қўл остида камроқ ўйнадим, аммо у Мадридда катта ютуқларга эришди. Буни эсдан чиқармаслик лозим. Шундан сўнг яхши ҳаракат қилишни бошладим. Эҳтимол, кўпроқ майдонга туширганда муҳим лаҳзаларда ишониши мумкинлигини кўрсатардим. Ўшанда ротация кўп амалга оширилмас, майдонда юқори даражада ўйнай олишимни кўрсатмадим. Карло ўз танловини қилди. Ҳеч нимадан афсусланмайман ва кек сақламайман. Ўша вақт ўз устимда кўпроқ ишладим.

- Зидан билан ҳам ўтган мавсум осон бўлмади, аммо бу йил жароҳат олгунга қадар майдондаги ўйинчилар орасида энг кўп майдонга тушдингиз.
- У мавсум ўртасида келди ва тез қарорлар қабул қилиши керак эди. Ўша ҳолат мен учун осон бўлмади. Биз қарама-қарши фикрларга эга эдик, бироқ кейин қарашларимизни ўзгартирдик. Ҳозир яхши муносабатдамиз.


- Июнда Зидан сизга нималар деди?
- Мен ҳалол одамман. Шу сабабли тўғрисини айтган маъқул: кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун нима қилиш кераклигини билишни хоҳлардим. Зидан ҳаммаси ҳақида очиқ гапириб берди. Биз бошидан ишга киришдик. Энди ишончини яхши ўйинларим билан оқлашга уринаман. Зидан жамоа учун таваккал қилиб, 5-6 қизиқ вазият яратишимни истайди. Баъзи ҳолатларда тўпни йўқотсам ҳам шундай қилишимни таъкидлайди.

- “Реал”дан кетиш тўғрисида ўйлдингизми? “Манчестер Юнайтед” сизни сотиб олишни истаганди.
- Ўзимдан клуб билан бир йўналишда ўсяпмизми деб сўрадим. Чунки кўпроқ ўйнашни хоҳлардим. Президент ва мураббий менга ижобий жавоб берди. Ўшандан буён машғулотда бор кучим билан ишладим. “Реал” қандай клуб экани ва 23 ёшда эканимни унутмайман. Жамоада олтинчи мавсумни якунлаяпман.

- Ўйинингизда нималар ўзгарган?
- 17 ёшимда “Ланс”да дебют қилганимда яхши ҳимояланиш ва оддий ўйнашга интилардим. Ҳозир эса жамоага кўпроқ фойда келтиришга уринаман. Таваккалга борадиган ва вазиятлар яратишда масъулиятни ўзига оладиган ўйинчиман. Замонавий футболда жамоалар зич ҳаракат қилганда бўш ҳудудлар деярли қолмайди. Ҳужум бошланишида бўш жойлар ҳақида кўпчилик гапирмайди, аммо улар ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Имкон борлигида чизиқларни ишдан чиқариш учун шундай тўп оширишлардан фойдаланаман.


- Бу эса аниқ тўп оширишлар кўрсаткичига салбий таъсир қилади.
- Албатта, фақат қисқа паслар билан ўйнасам идеал статистикага эга бўлардим. Баъзи клубларда шундай ўйинга амал қилинади, аммо мен ўзимдан клуб ва терма жамоа мураббийлари талаб қилгандек ўйнайман. Биз юқори ҳудудда ҳаракат қиламиз. Бу эса ортимда 50-60 метр бўш ҳудуд қолиб кетишини билдиради. Бундай ўйин рақиб ҳужумчиларининг эътиборини тортади. Шу сабабли ҳушёр бўлиш зарур.

- Бундай ўйинда ўзингизга ишонч юқори бўлиши лозим.
- Ҳамиша ўзимга ишонаман. Жорий мавсум олдинга қадам ташладим. Чунки кўп ўйнаяпман ва энди 23 ёшдаман. Ҳимоячига барқарорлик 28-30 ёшда келади. Фаолиятимни эрта бошлаганим учун бу жараёнга вақтлироқ етиб бораман. Қарорлар қабул қилишда майдонда унчалик иккиланмайман. Бу йил кўпроқ гол уришни ҳам бошладим.


- Сиз етарли даражада қўпол эмассиз ва енгил ўйнайсиз.
- 2014 йил жаҳон чемпионатида Германия бизни турнирдан чиқариб юборганда Хуммельсга курашни бой бергандим. Шундан сўнг яхшироқ ўйнашни бошладим. Рақиб билан курашга шиддатлироқ киришяпман. Лекин бир нарса ўзгармайди. Мен тезлигим, ўйинни ўқиш ва сезгимга ишониб тўп тепаман. Керак бўлган пайтда курашларга киришаман.

- Марказий ҳимоячига кам миннатдорчилик билдириладими?
- Ҳозир марказий ҳимоячилар ҳар ўйинни жуда чарчаган ҳолда тугатишади. Чунки Индзаги каби жарима майдони ичида ҳаракат қиладиган ҳужумчилар камайиб кетди. Ҳужумчилар ўйинда фаол иштирок этиб, майдон бўйлаб ҳаракат қилмоқда. Улар тезроқ ва кучлироқ. Шу сабабли вазиятга мослашиш талаб этилади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика