UZ

Радамель Фалькао: 24 йил олдин терма жамоа таркибида ЖЧда майдонга тушиб, гол уришни орзу қилгандим Янгиликлар

Радамель Фалькао: 24 йил олдин терма жамоа таркибида ЖЧда майдонга тушиб, гол уришни орзу қилгандим

Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Радамель Фалькао кеча Полша термаси дарвозасини ишғол қилишга эришди.

Бу унинг Жаҳон чемпионатидаги 1-голи сифатида тарихга кирди.

“Мен бу ҳақида биринчи Жаҳон чемпиотини телевизорда кўрганимда ўйлагандим. Яъни, 1994 йилда. Ўшанда бир кун келиб терма жамоа таркибида майдонга тушиб гол уришни орзу қилгандим. Охирги кунларда эса бу ҳақида кўп ўйладим. Биз ғалаба қозонишимиз шарт бўлган ҳолатда эдик. Ўз ўйинимизни кўрсатиб, Жаҳон чемпионатида қолиш ҳақида йигитлар билан гаплашгандик. Биринчи учрашувдаги натижани ўзгартира олишимизга ишонган эдик. Худога шукрки, биз нималарга қодир эканлигимизни кўрсата олдик”,—деди ҳужумчи.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика