UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  0 20:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   0 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  4 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  16 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  5 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  2 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  4 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  4 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  18 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  19 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  25 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19

Раббим Ҳасанов: “Барча жамоаларда молиявий муаммо бўлса керак” Янгиликлар

Раббим Ҳасанов: “Барча жамоаларда молиявий муаммо бўлса керак”

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Лекин жамоани бир қатор футболчилар тарк этишди.
Уларнинг ўрнига эса янги футболчилар ташрифи давом этмоқда. Жамоа ярим ҳимоячиси Раббим Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

“Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратяпмиз. Куни кеча Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши назорат учрашувини ўтказдик. 18 январь куни Тошкентда йиғилиб, машғулотларни бошлаймиз. Тошкентда 3-4та жамоалар билан ўртоқлик учрашувини ўтказамиз.

“Сўғдиёна” клуби билан шартномам ўз якунига етган. Клуб раҳбарияти мени жамоада қолишимни истаяпти. Молиявий муаммо барча жамоаларда бор. “Сўғдиёна” клуби раҳбарияти ҳам бундай муаммоларни секин-аста бартараф этмоқда.

Ҳозир бошқа жамоалардан қизиқишлар бор, лекин қайси жамоалиги сирлигича қолсин. Қолганини вақт кўрсатади. Чемпионатгача анча вақт бор. Ҳамма нарса ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Агарда жиддий таклифлар бўлса ўйлаб кўраман ва қайси вариант маъқул келса ўшани танлайман. Футболчининг ҳаёти шу. Бир кун бошқа клубда, яна бир кун бошқа клубда”, - дейди Раббим Ҳасанов.  

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика