UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  7 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  4 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  13 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Қуттибоев иккинчи босқичда ҳам ёшларга ишонч билдиради Янгиликлар

Қуттибоев иккинчи босқичда ҳам ёшларга ишонч билдиради

Ҳадемай, биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинларига ҳам старт берилади.
Биринч босқичда “Ғарб” минтақасида иштирок этган Нукуснинг “Орол” жамоаси иккинчи босқичда ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Шу боис айни дамда жамоа ўз қароргоҳида тайёргарликни бошлаб юборган. Ушбу жамоага Қорақалпоқ футболининг ёрқин намоёндаларидан бири Неъматулло Қуттибоев устозлиқ қилиб келмоқда. Куни-кеча ушбу ёш мураббий билан суҳбатлашганимизда, қуйидагиларни билдириб ўтди.

"Жамоамизда молиявий муаммолар юзага келганлиги сабабли футболчиларга берилган таътил бироз чўзилиб кетди", – дея гап бошлади Қуттибоев. "Яқинда ҳаммаси ижобий ҳал этилди ва йиғинни бошлаб юбордик. Биласиз, ҳозир кўплаб клубларда моддий қийинчилик бор. Шу билан бирга “Орол”да ҳам. Лекин боя айтганимдек, футболчиларни ўз қароргоҳимизда йиғишга эришдик ва машғулотларни ўтказяпмиз. Иккинчи босқич ўйинлари бошланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Таркибимизда айтарли жиддий ўзгаришлар қилинмади. Тўғри, ҳозир кўрикдан ўтиш учун бир нечта футболчилоар келган. Улар асосан иккинчи лигада ўйнаган маҳаллий футболчилардир. Сафимизни биргина Темур Турдиев тарк этди. Менга маълум бўлишича, ҳимоячи олий лига вакили “Қизилқум” таркибига бориб қўшилган. Айрим чизиқларни кучайтиришни режалаштирганмиз. Хусусан битта муносиб дарвозабон керак. Холбуки, имкони бўлганида ҳар бир позицияга ўйинчи олган бўлардик. Лекин шуниси аниқки, иккинчи босқичда ҳам асосан ўзимизнинг маҳаллий ёш футболчиларга имконият берамиз".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика