Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди
05 ноя 15:04
Янгиликлар
Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди
Бир неча кун олдин АПЛ футболчисига агенти қурол билан таҳдид қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Аввалроқ маълум бўлишича, сентябрь ойида Лондонда Англия Премьер-лигаси футболчисини кўчада қурол билан қўрқитишган. Полиция ушбу воқеа билан боғлиқ ҳолда футбол агентини қўлга олган.
Маълум бўлишича, бу футболчи "Тоттенҳэм" ҳимоячиси Дестини Удожи бўлган. Клуб расмий равишда вазиятга изоҳ берди:
"Ҳодиса содир бўлган пайтдан бери биз Дестини ва унинг оиласига ёрдам кўрсатиб келмоқдамиз ва буни давом эттирамиз.
Бу ҳуқуқий масала бўлгани учун ҳозирча батафсил изоҳ бера олмаймиз", — дейилган клуб баёнотида.
Ўхшаш янгиликлар
03:00
ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар 9
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар