UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  8 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  68 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Қозоғистонда легионерларни давлат бюджетидан молиялаштириш тақиқланади Янгиликлар

Қозоғистонда легионерларни давлат бюджетидан молиялаштириш тақиқланади

Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги қонун даражасида чет эллик спортчиларни давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ман этади.

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Марказий алоқалар хизмати эфирида вице-вазир Серик Жарасбаевнинг маълум қилишича, энди Қозоғистонда футбол, хоккей ва бошқа спорт клубларида ўйнайдиган чет эллик ўйинчилар давлат бюджети ҳисобидан маош олмайди. Бу норма Туризм вазирлигининг янги қонун лойиҳасида белгилаб қўйилади.

Шунингдек, унда асоссиз юқори тўловларнинг олдини олиш мақсадида спортчилар маошларига чеклов ўрнатиш ҳамда футбол ва бошқа спорт клубларини молиялаштириш учун чегаралар белгилаш кўзда тутилган.

Бундай норма 2020 йилдан бери амалда бўлса-да, фақат ҳукумат баённомаси даражасида тасдиқланганди. Шу сабабли у минтақаларда ҳар доим ҳам тўлиқ бажарилмаган.

Жисмоний тарбия ва спорт масалалари ҳамда ортиқча тартибга солишни бекор қилиш бўйича вазирликнинг қонун лойиҳаси Мажлис томонидан аллақачон маъқулланди. Бу воқеа 2025 йил 29 январда юз берди ва шундан сўнг лойиҳа Сенатга юборилди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика