UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинларга чипталар нархи қанча? Янгиликлар

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинларга чипталар нархи қанча?

Хабарингиз бор, 14-15 декабрь кунлари Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ҳар икки баҳс ҳам Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Қозоғистонга кетган таркиби

Қозоғистоннинг Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркиби

Қозоҳистон футбол Федерацияси 29 ноябрдан ушбу ўйинлар учун чипталарнинг онлайн сотувини йўлга қўйган. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Қозоғистон - Ўзбекистон баҳсига кириш чипта нархи 25 минг сўмдан 50 минг сўмгача (1000 тенгедан 2000 тенгегача). 5 ёшгача бўлган болаларга кириш бепул. Чипталарни фақатгина zakazbiletov.kz сайти орқали онлайн сотиб олиш мумкин. Арена кассаларида чипталар сотилмайди.

Санитар-эпидемиологик нормалар талабларига кўра, Жаксилик Ушкемпиров номидаги яккакураш саройига умумий сиғимнинг фақат 50 фоизига чипта сотишга рухсат берилган. Ҳар бир ўйинга 1300 тадан чипта сотувга чиқарилган. Бу ҳақда Қозоғистон футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар берди.


Аренага киришда ва трибуналарда тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ҳар иккала ўртоқлик ўйини Жаксилик Ушкемпиров номидаги яккакураш саройи (Нур-Султон)да бўлиб ўтади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика