Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди
16 окт 12:13
Янгиликлар
Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди
Қозоғистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Денис Мамонов октябрь ойида Ўзбекистонга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувларидан кейин лавозимидан кетди.
"Тошкентда барча футболчиларни синаб кўриш ва уларга халқаро тажриба бериш мақсадида иккита ўртоқлик ўйини ўтказдик. Афсуски, иккала ўйинда ҳам мағлуб бўлдик. Андоррадаги мағлубиятдан сўнг йигитлар мағлубиятни қаттиқ қабул қилишди ва бу уларнинг руҳига таъсир қилди. Биринчи ўйинда ўйин охирида гол ўтказиб юбордик – 0:1, иккинчисида эса ўйин давомида олдинга чиқиб олдик, лекин имкониятни бой бериб қўйдик", – деди Мамонов.
Мутахассис иккинчи ўйиндан сўнг футболчиларга бош мураббийликдан кетишини маълум қилиб, жамоага меҳнатлари учун миннатдорлик билдирди.
Биринчи ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон Қозоғистонни 1:0, иккинчисида эса 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар
Эрон билан қозоқларни ютса мазза қиламан да. Эрон ҳам мағлубиятга чидолмайди
ишдан олинмайди ? .