UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  0 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  0 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34

Қохира аҳли кеча тунда ухламади ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Қохира аҳли кеча тунда ухламади ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча тунда Миср терма жамоаси Конгони ўз майдонида 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувда ғалаба тўпини 90+5 дақиқада Муҳаммад Салах пенальтидан киритди. Мисрнинг мундиалга чиққанини тунги Қохира қандай қарши олганини қуйида суратлар ёрдамида тасвирлаб беришга уриниб кўрамиз.

ЖЧ-2018 саралаши

Африка

"E" гуруҳи. 5-тур

Миср – Конго 2:1

Голлар: М.Салах 63, 90+5 (пен) – Бука 87

Мисрлик мухлисалар ўйин пайтида.

Болакайнинг нигоҳига эътибор беринг, у пайтда жамоа ҳали мундиал чиптасини нақд қилмаган эди.


Кечаги ўйинни бутун Қохира томоша қилди. Шаҳардаги мана шундай йирик майдонларга катта экранлар ўрнатилди ва барча аҳоли учрашувни жонли томоша қилди.


Беллашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда мухлисларнинг ҳис-ҳаяжонлари...


Ва ниҳоят, Муҳаммад Салах 90+5 дақиқада пенальтидан ғалаба тўпини киритди ва терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқди.


44 ёшли посбон, Миср терма жамоаси сардори Эссам Ал Хадари байрам мана шу тарзда мухлислар билан нишонлади.


Салахнинг голидан кейин нафақат стадион, балки бутун мамлакат "портлади".


28 йиллик танаффусдан кейин ЖЧга чиқишни нишонлаш мана шундай бўлади...





Кеча тунда бутун халқ мундиал йўлида бирлашди. Кеча "Ал Аҳли" ёки "Замалек" мухлиси деган тушунча йўқ эди. Бу икки жамоа ўзаро ўйнаганда мухлислар ўртасида катта тўқнашувлар содир бўлади, стадион ўриндиқлари тинимсиз синдирилади. Лекин, кеча улар бир тан-у, бир жон бўлишди.


Мундиал муборак Миср халқи!


GettyImages суратлари ёрдамида тайёрланди


Миср 28 йиллик танаффусдан кейин ЖЧ йўлланмасига эга чиқди

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика