UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  0 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  4 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  3 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  6 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  10 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1

Қосимов Вьетнамга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди Янгиликлар

Қосимов Вьетнамга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ОК-2015 саралаши, 3-тури доирасида Вьетнамга қарши кечадиган ўйин учун 23 нафар футболчини терма жамоага жалб этган.

Вьетнам терма жамоасига қарши ОК-2015 саралаш учрашуви олдидан Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 октябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Миллий терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 23 нафар футболчини таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз ОК-2015 «Е» гуруҳида ҳозиргача 2-тур ўйинлари ўтказилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. «Е» гуруҳида 2-тур ўйинларидан сўнг БАА терма жамоаси 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Гонконг терма жамоаси эса, 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. 15 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган Вьетнам терма жамоаси эса, дастлабки икки турда ўз рақибларига имкониятни бой берган.

Ўзбекистон ҳамда Вьетнам миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин 15 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Миллий терма жамоанинг Вьетнамга қарши ўйин олдидан йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Мурод Зуҳуров («Бунёдкор»)
Александр Лобанов («Пахтакор»)
Элдор Суюнов («Насаф»)

Ҳимоячилар:
Виталий Денисов («Локомотив» Москва)
Ислом Иномов («Локомотив»)
Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай»)
Даврон Хошимов («Пахтакор»)
Шавкат Муллажонов («Лиаонинг»)
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Владимир Козак («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:
Санжар Турсунов («Газовик»)
Азиз Ҳайдаров («Ал Шабоб»)
Сервер Жепаров («Сеонгнам Ильва Чунма»)
Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»)
Темур Кападзе («Актобе»)
Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
Фозил Мусаев («Ал-Муъайзир»)
Илхом Юнусов («Насаф»)
Сардор Рашидов («Бунёдкор»)

Ҳужумчилар:
Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Александр Гейнрих («Актобе»)
Баҳодир Насимов («Нефтчи» Баку)
Иван Нагаев («Локомотив»)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика