UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  3 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Қосимов Милутинович билан учрашди Янгиликлар

Қосимов Милутинович билан учрашди

Бундан чамаси 4 ой муқаддам Бора Милутиновичнинг Ўзбекистонга келиши мумкинлиги ҳақида хабар чиққан эди.
Куни кеча ҳамкасбларимиз томонидан ҳам шундай хабар тарқатилди. Фурсатдан фойдаланиб вазиятга ойдинлик киритдик.

Ҳақиқатдан ҳам Бора Милутинович Қатарда Миржалол Қосимов билан учрашган.
"У билан дўстона учрашув бўлиб ўтди. Анча йиллардан бери танишмиз", - дейди Миржалол Қўшоқович.

- ЎФФ ҳаракат қилса ва келишувга эришса, ёнингизда шундай тажрибали мутахассис ишлашини истармидингиз?
- Барчамиз иссиқ жонмиз. Мана Инчеонда Шуҳрат Мақсудов жароҳат олганлиги боис оёғига гипс қўйишда ва у ҳозир биз билан эмас. Яхши ҳам-ки, Бахтиёрни ёнимга олганим. Албатта мураббийлар штаби кенгайса бизга яхши. Осиё Кубогига қадар уларнинг сони ошиши мумкин. Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича ҳам мураббийга эҳтиёжимиз бор. Айни пайтдаги жисмоний ҳолатимиз жойида.

Афтидан Бора Милутинович ростан ҳам Ўзбекистонга келади. Агар шундай бўлса, бу ЖЧ-2018 йўлида ташланган қадамларнинг энг яхшиси бўлиши мумкин. Бу борада ЎФФга омад тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика