Қосимов ҳали ЎФФ президенти билан учрашгани йўқ
12 сен 2013 10:47
Янгиликлар

Қосимов ҳали ЎФФ президенти билан учрашгани йўқ
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Иорданияга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида раҳбариятдан истеъфога чиқаришларини сўрашини маълум қилганди.
Бироқ ҳозирча бу масалада терма жамоа устози ЎФФ президенти билан учрашмаган.
"Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг истеъфо билан боғлиқ баёноти бўйича ЎФФ Президенти бош мураббий билан ҳозирча учрашмади", - деб ёзади ЎФФ расмий твиттери.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 10 сентябрь куни ўз майдонида Иорданияга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйиб ЖЧ-2014га бориш имкониятини буткул йўқотди. Терма жамоамизнинг навбатдаги ўйини 15 октябрь куни Осиё кубоги-2015 саралаши доирасида Вьетнамга қарши бўлиб ўтади.

Фикрлар