UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  2 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  30 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Қорақалпоқ футболи ҳақида қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

Қорақалпоқ футболи ҳақида қизиқарли маълумотлар

Қорақалпоқ футболи ҳақида нималарни биласиз? Қуйидаги мақола орқали бу ҳақда 15 та маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. 1976 йили Нукусда "Амударё" жамоаси тузилди ва шундан сўнг клубнинг номи 6 марта ўзгарди.

2. 1990 йили “Аралводстроевец”, 1991 йили "Орол", 2000 йили "Турон", 2006 йили "НОЗК", 2007 йили "Жайҳун" деб ўзгарган бўлса, 2012 йилдан бошлаб яна "Орол" номи остида фаолият юритмоқда.

3. Нукусликлар 1992-1994 ва 2000-2001 йиллар мавсумида Олий лигада ҳаракат қилган бўлса, 1995-1999 ва 2001 йилдан буён Биринчи лига иштирокчиси ҳисобланади.

4. Клуб 1976 йилдан 1984 йилгача ва 1990-1991 йиллар давомида Собиқ Иттифоқнинг иккинчи лигасида ўйнаган.

5. 1991 йили Нукус клуби Собиқ Иттифоқнинг Иккинчи лигаси 9-ҳудудида 11-ўринни эгаллаган. Бу клубнинг Собиқ Иттифоқ давридаги энг яхши натижасидир.

6. 1993 йили "Орол" жамоаси Олий лигада 11-ўрин билан чемпионатни якунлаган. Бу клубнинг чемпионатдаги энг юқори натижасидир.

7. "Орол"нинг бугунги кундаги уй стадиони ҳисобланадиган "Турон" ўз бағрига 9300 мухлисни сиғдира олади.

8. Нукусликлар Олий лига доирасида "Пахтакор"га қарши ўз майдонларида кечган 5 ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонишган.

9. Россиянинг "Кубань" жамоасини бир неча йил бошқарган машҳур мутахассис Владимир Александрович Бражников 1982-1983 йилларда Нукуснинг "Амударё" жамоасида бош мураббий бўлган.

10. Ўз вақтида "Пахтакор", "Нурафшон" ва "Нефтчи" каби жамоалар дарвозаларини қўриқлаб 2 марта Ўзбекистон чемпиони бўлган Денис Иванков фаолиятини 1990 йили "Орол"да бошлаган эди.

11. "Пахтакор" клуби ва Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган мураббий Равшан Ҳайдаров футболчилик фаолиятида 1988-1989 йиллар давомида Нукуснинг "Жайҳун" жамоаси сафида 72 ўйинда 10 та голга муаллифлик қилган.

12. Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозабони Александр Лобанов 2011 йили Нукуснинг "Жайҳун" жамоаси таркибида Биринчи лигада тўп сурган.

13. Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё ўйинларида ғолиб бўлган машҳур дарвозабон Бердах Алланиязов 1991-1994 ва 2000 йили нукусликлар шарафини Олий лигада ҳимоя қилган. Эслатиб ўтамиз, у терма жамоа таркибида 8 ўйин ўтказган.

14. Қорақалпоқ футболи фахри ҳисобланадиган Неъматулло Қутибаев "Орол" жамоаси сафида Собиқ Иттифоқ Иккинчи лигаси ва Ўзбекистон Олий лигаси ўйинларида 37 та гол урган.

15. Н.Қутибаев Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп гол урган қорақалпоғистонлик футболчи ҳисобланади. У терма жамоа либосида 14 ўйинда 5 та голга муаллифлик қилган.

Фурқат Юсупов
Нукус шаҳридан махсус

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика