Қўқонлик мухлислар "Ҳоким кубоги"даги ғалабадан хурсанд
09 фев 2019 15:56
Янгиликлар
Қўқонлик мухлислар "Ҳоким кубоги"даги ғалабадан хурсанд
Сайтимиз мухбири учрашув якунлангандан сўнг, мусобақа бош совринини қўлга киритган "Қўқон-1912" жамоаси мухлислар фикри билан қизиқди.
Суннатилло Ёқубов: (Қўқон шаҳри) Бизнинг "Қўқон-1912" жамоаси мазкур мусобақанинг финалигача етиб келишини чин дилдан истаган эдик. Мана бугун жамоамиз финал учрашувида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши майдонга тушди. Биз мухлислар жамоамизнинг "Ҳоким кубоги" мусобақасининг бош совринини қўлга киритганлигидан жуда хурсандмиз.
Одилжон Қўлдошев: (Қўқон шаҳри) "Қўқон 1912" жамоаси мураббийларимизнинг самарали ҳаракатлари ва футболчиларимизнинг тажрибасидан келиб чиқиб мана "Ҳоким кубоги" мусобақасининг финал босқичига етиб келди. Насиб қилса жамоамиз бош мураббийи Нўмон Ҳасанов бошчилигида жамоамиз Суперлигада ҳам совринли ўринларни қўлга киритади деган умиддамиз. Бугун мана жамоамизни стадиондан ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб турдик, жамоамизнинг финал учрашувида ғолиб чиққанлигидан жудаям хурсандмиз.
Фикрлар