UZ

Сўнгги янгиликлар

22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  3 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  1 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  58 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  9 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  34 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  9 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9

"Қўқон-1912": Жамоага рамзий-мажозий ном танланди Янгиликлар

"Қўқон-1912": Жамоага рамзий-мажозий ном танланди

Ҳар бир футбол клубнинг рамзий-мажозий (лақаби) номи бор.

Айниқса бу мамлакатимизда урфга айланиб бормоқда. “Шерлар”, "Қалдирғочлар”, “Аждарлар”, “Лочинлар”, “Бургутлар” каби рамзий-мажозий номлар мухлисларга бугунги кунда яхши таниш бўлиб улгурди. “Қўқон-1912” футбол клуби ҳам аста-секин профессионаллик сари одимламоқда. Сайтимиз орқали жамоа учун рамзий-мажозий (лақаб) ном танланаётганини ва бунинг учун ишқибозлар ўртасида танлов бошлангани хусусида хабар бергандик.

Шундан сўнг электрон почтамизга ва клуб офисига кўплаб мурожаатлар бўлди. Биз эса улардан атига биттасини танлаб олишимиз лозим эди. Клуб раҳбарияти ва кенгаш аъзолари билан ўзаро маслаҳатлашган холда, “Қўқон-шунқорлари” рамзий-мажозий номига тўхталдик.

Ушбу юзасидан клубимизга хат ёзган Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев танлов ғолиби деб топилди.

“Қўқон-1912” профессионал футбол клуби учун рамзий-мажозий номлар лойиҳасида иштирок этган Қўқон ўлкашунослик музейининг етакчи илмий ходими бўлган 80 ёшли тарихчи олим, ўзининг клуб офисига ёзган хатида “Қўқон-шунқорлари” рамзий-мажозий номини изоҳлаб келтириб ўтган.

Унга кўра, “Қўқон-шунқорлари” (Кокандскый ястреби) лочиндан ҳам тез учар бўлган қушнинг номидир. 

Шу тариқа Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев клуб томонидан ўтказилган лойиҳа ғолиби деб топилиб, яқин орада жамоа томонидан мукофотланадиган бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика