UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  154 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

"Қўқон-1912" янги йил тадбирини ўтказди Янгиликлар

"Қўқон-1912" янги йил тадбирини ўтказди

Теглар :  Қўқон-1912
Кеча “Қўқон-1912” жамоаси 2017 йил якунлари ва янги йил муносабати билан байрам тадбирини ўтказди.

Тадбирда клуб раҳбарлари, мураббийлар, ўзбек футбол журналистикаси отахони, таниқли шарҳловчи Ахбор Имомхўжаев, ЎФФ вакили Алишер Файзиев, футболчилар, ОАВ вакиллари, “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.

Сир эмаски, якунига етаётган йил Қўқон футболи учун омадли келди. Йил бошида “Фарғона вилояти Ҳокими кубоги”да бош соврин қўлга киритилди. ЎФФнинг йил якунларига бағишланган тадбирида иккита номинацияда ғолиблик “Қўқон-1912” жамоасига насиб этди.

Тадбир аввалида “Қўқон-1912” жамоасининг 2017 йилдаги ёрқин лаҳзалари акс эттирилган махсус видеоролик тақдим этилди.


Шундан сўнг, даврани очиб бериш учун сўз “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Толиповга берилди.

– Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар ва футболчилар. Барчангизни кириб келаётган янги йил билан табрикайман. Якунига етган футбол мавсум биз учун омадли келди. Мавсум давомида чиройли ўйинларимиз билан мухлисларимизни хурсанд этдик. Айниқса, биринчи давра унутилмас бўлди. Уч нафар футболчимиз миллий терма жамоадан чақирув олишди. Яна тўрт нафар ёш ўйинчиларимиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинига таклиф этилди. Ўринбосарларимиз Қўқон футболидаги янги маррани забт этишди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари Ёшлар лигасида учинчи ўринни қўлга киритишди. Жамоамиз қайтадан ташкил топганига беш йил бўлди. Сўнгги уч йилни Олий лигада ўтказдик. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Жамоамиз йилдан-йилга кучайиб бораверади, -деди “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Толипов.

Шундан кейин мамлакатимизнинг отахон журналисти Ахбор Имомхўжаев жамоамизнинг фархий ўйинчиси сифатида қабул қилиниб, у кишига клубимизнинг 82-рақамли футболкаси совға қилинди. “Қўқон-1912” жамоасининг ушбу рақами Ахбор Имомхўжаевга абадий берилди. Шунингдек, содиқ мухлислар клуби аъзолари ҳам Ахбор отага ўзларининг махсус совғаларини топширишди.

Ўз навбатида Ахбор ота Имомхўжаев ҳам сўзга чиқиб, Қўқон футболи тарихи, бош мураббиймизнинг футболчилик фаолияти хусусида тўхталиб ўтишди.
Айтганча, ўзбек футбол журанистикаси асосчиларидан бири бўлган - Ахбор Имомхўжаев “Қўқон-1912” жамоаси, умуман Қўқон футболига бағишланган китоб тайёрлашмоқда. Яқин кунлар ичида ушбу китоб нашрдан чиқади.

Шунингдек, “Қўқон-1912” жамоаси вакилларига ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Хусусан, жамоамизни мавсумга пухта тайёрлаб, яхши натижаларни қайд этган бош мураббий Нўъмон Ҳасанов, ўринбосарлар таркиби билан кичик бронза медалини қўлга киритган Муҳсин Низомиддинов, мухлислар томонидан якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган Мурод Холмуҳаммедов, жамоамизнинг ушбу мавсумдаги тўпурари (11 та гол) Суҳроб Бердиев, қўқонлик футбол мухлисларнинг ёқимтойи Жавоҳир Сидиқовлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Бундан ташқари, Қўқон футболида янги тарих яратган “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарларига ҳам кичик бронза медаллари тантанали равишда топширилди.

Йил давомида “Қўқон-1912” жамоаси билан ҳамкорлик қилиб келган “Футбол Экспресс” газетаси мухбирлари, Абдуҳафиз Абдулҳамидов ва Шуҳратбек Жўраев ҳамда Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Спорт” телеканали мухбири Беҳзод Жўрабоевлар жамоамизнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Тадбир давомида шунингдек, бир қатор мутахассис ва мухлисларга ҳам сўз берилди.

Тадбирда янграган дилтортар қўшиқлар, қўқонлик аскиячиларнинг чиқишлари барчага хушкайфият улашди. Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир янги мавсум олдидан жамоа аъзоларига қувонч бахш этди.

Шу тариқа «Қўқон-1912» футбол клуби ортда қолган мавсумни юқори кайфиятда якунлади. 2018 йил жамоамиз учун янада омадли келишига ишониб қоламиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика