UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Қўқон-1912" Тожикистон клубини мағлуб этди Янгиликлар

"Қўқон-1912" Тожикистон клубини мағлуб этди

"Қўқон-1912" бугун Тошкентдаги йиғин доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бугун Баҳодир Акрамов, Жамшид Ҳасанов ва Жавоҳир Сидиқовлар машғулотлар пайтида жароҳат олишгани боис учрашувни ўтказиб юборишди. Лекин хавотирланишга ўрин йўқ. Уларнинг жароҳати жиддий эмас.

"Қўқон-1912" кўригида бўлиб турган сербиялик легионерлар Милан Спремо ҳамда Марко Миличлар асосий таркибда майдонга тушдилар. Савелий Абрамов ва Муслим Қурбоновлар эса захирадан ўрин олишди.

Тошкентда йиғин ўтказаётган Душанбенинг “Истиқлол” жамоасини ўзбекистонлик футбол мухлисларига таниш бўлган Муҳсин Муҳаммадиев бошқариб бормоқда.

Учрашувни "Қўқон-1912" футболчилари анча фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан рақиб дарвозаси олдида шиддатли ҳужум ташкил этган футболчилар хавфли имкониятларга эга бўлишди.

18-дақиқада рақиблар Суҳроб Бердиев нисбатан қоида бузишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима зарбаси эса бироз ноаниқ бўлди. 23-дақиқада яна бир хавфли ҳужум ташкил этдик. Қувондиқ Рўзиев кучли зарба йўллади аммо мўлжалга озгина адашди.

Биринчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлган "Қўқон-1912" футболчилари 42-дақиқада ҳисобни очишди. Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Баҳодир Пардаев чаққонлик билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Гол ўтказиб юборгач, меҳмонлар ҳужумга ўтишди. Бироқ уларнинг ҳаракатларини Ўткир Юсупов йўққа чиқарди.

Иккинчи бўлим меҳмонлар ҳужумлари билан бошланди. 50-дақиқада меҳмонлар Қувондиқ Рўзиевга нисбатан яна қўполлик ишлатишди. Жарима зарбасини Марко Милич дарвоза йўллаган эди. Ҳимоячилар қайтаришди. “Истиқлол” иккинчи таймни яхши бошлади. Бу жамоа учрашувни томоша қилиб турган маҳаллий мутахассисларда яхши таассурот қолдирди.

59-дақиқада меҳмонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аммо уларнинг зарбасини Юсупов бартараф этди.

66-дақиқада ажойиб ҳужум ташкил этдик. Ҳолмуҳаммедовнинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Орадан бир дақиқа ўтиб Ҳолмуҳаммедов энди тўсинни нишонга олди.

80-дақиқада "Қўқон-1912" футболчилари “Истиқлол” дарвозасига иккинчи тўпни киритишди. Бу сафар Осиё чемпиони Ойбек Рустамов чемпионларга хос ҳаракат қилиб рақиб ҳимоячиси ва посбонини доғда қолдирди.

Шундай қилиб "Қўқон-1912" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 
Халқаро ўртоқлик учрашуви


“Қўқон-1912” (Ўзбекистон) – “Истиқлол” (Тожикистон) – 2:0 (1:0)

Бош ҳакам
: Игорь Худойдотов.

Голлар: Баҳодир Пардаев – 42, Ойбек Рустамов – 80.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов (97. Ойбек Рустамов-46), 14. Марко Милич (10. Муслим Қурбонов-87), 18. Баҳодир Пардаев (8. Собир Ҳамидов-86), 19. Суҳроб Бердиев (21. Савелий Абрамов-88), 23. Александр Мерзляков, 26. Дарко Гожкович (17. Игорь Таран-84), 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 98. Милан Спремо (9. Носир Отақўзиев-46).

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 25. Иқбол Маликжонов.

“Истиқлол”: Никола Стошич, Сиёвуш Асроров, Артём Барановский, Ахтам Назаров, Ромиш Джалилов, Табрез Давлатмир, Эхсон Панжшанбе, Муҳаммаджони Ҳасан, Фатхулло Фатҳуллоев, Воҳид Шодиев, Николай Зенько.

Захира: Темур Ҳакимов, Франсис  Агблето.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика