UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  0 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  11 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  6 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0

«Қўқон-1912» таништирув маросимини ўтказди Янгиликлар

«Қўқон-1912» таништирув маросимини ўтказди

Янги мавсум олдидан таништирув маросими бўлиб ўтди.

«Бугун янги мавсум олдидан таништирув маросими бошланди. Тадбирни Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов бошлаб бердилар.

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов «Қўқон-1912» жамоасидаги ўзгаришлар, таркиб ва мураббийлар ҳақида фикр билдирар эканлар, бўлажак мавсумда жамоамиздан катта нарса кутаётганларини маълум қилдилар.

Яхши натижалар эришишда Қўқон шаҳар ҳокимлиги максимал ёрдам беришларини таъкидладилар.

Шунингдек, Маъруфжон Азамович Ўзбекистон бўлаётган ислоҳотлар, футболга берилаётган эътибор ҳақида алоҳида фикр билдирдилар.

Жамоамиз президенти Акрамжон Мамадалиев йил давомида «Марказий» стадионда олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача видео ролик тақдим этдилар

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, йил давомида «Марказий» стадион тўлиқ реконструкция қилинди. Стадионимиз ОФК талабларига жавоб берадиган даражага келтирилди. Шунингдек, стадион олдида машғулотлар учун идеал майдон ҳам қуриб, битказилди.

Энди жамоамиз президенти Акрамжон Мамадалиев сўзга чиқиб, биринчи навбатда Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмоновга миннатдорчилик билдириб ўтдилар.

Жамоамиз раҳбари янги мавсум олдидан «Қўқон-1912»даги ўзгаришлар, янгиланган таркиб ва «Марказий» стадионда олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр билдирдилар.

Хусусан, стадионнинг ёритиш тизими 2000 луксга чиқарилганини, югуриш йўлакчаси сунъий чим ёритилгани ҳақида фикр билдирдилар. Бу ишлар орқали стадион ЎзПФЛ талабларига жавоб берадиган даражага етказилганини маълум қилдилар.

Шундан сўнг жамоамизнинг мавсум олди ташкил этилган йиғинлар ҳақида фикр билдирдилар.

«Қўқон-1912» раҳбари Акрамжон Мамадалиев жамоамиз бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ва унинг жамоасига ишонишларини ва янги мавсумда ҳам мухлисбоп ўйин кўрсатишларини тилаб қолдилар.

Шунингдек, жамоамиз раҳбари янги футболчилар ҳақида фикр билдирар эканлар, янги мавсумдан улардан кўнгли тўқ эканлигини маълум қилдилар.

«Қўқон-1912» раҳбарияти Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмоновга жамоамизнинг10-рақамли либосини совға қилдилар.

Кейин таркибимизга янги келиб қўшилган футболчиларни таништириш маросими бошланди.

Рустам Нартаджиев 1-рақам

Жасурбек Ёқубов 5-рақам

Алишер Салимов 6-рақам

Мирзиёд Миродилов 2-рақам

Шаҳзод Акрамов 19-рақам

Муҳаммаданас Ҳасанов 22-рақам

Алишер Хайруллаев 17-рақам

Аҳмед Кобена 71-рақам

Бахтиёр Қосимов 8-рақам

Жасурбек Холтўраев 14-рақам

Айюбхон Мухторов 33-рақам

Кейин жамоамиз бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров сўзга чиқиб, мавсумда олиб борилган ишлар, янги мавсум олдидан режалар ҳақида фикр билдирдилар. Улар янги мавсум олдидан тайёргарлик яхши олиб борилганини маълум қилдилар. Янги мавсум олдидан тайёргарликларни яхши олиб боришда кўмак берган шаҳримиз ҳокими ва жамоамиз раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтдилар.

Янги мавсумда жамоа яхши натижалар эришиш учун максимал ҳаракат қилишларини. Мухлисларни доим хурсанд қилиш учун ўйнашларини таъкидладилар.

Жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирар эканлар, янги мавсумда жамоадан кўнгли тўқ эканлигини. «Қўқон-1912» янги мавсумда ҳеч кимдан ҳайиқмайдиган жамоа йиғилганини таъкидладилар.

Сўз якунида жамоамиз бош мураббийи барчага миннатдорчилик билдириб ўтдилар ва янги мавсумда биргаликда СУПEРЛИГАда яхши натижаларга эришишни мақсад қилганликларини маълум қилдилар.

Мухлислар бўлажак мавсумда жамоамиз билан доим бирга бўлишларини, жамоамизга яхши шароитлар яратиб бераётган шаҳримиз ҳокими Маъруфжон Азамовичга ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мухлислар жамоамиз билан биргаликда бўлишларини маълум қилишди.

Тадбир якунида жамоамиз раҳбари Акрамжон Мамадалиев барчага омад тиладилар

Шу тариқа, янги мавсум олдидан ташкил этилган таништирув маросими якунланди», — дейилган хабарда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика