UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  23 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  3 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  10 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  7 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7

"Қўқон-1912" қарши ўйин - одатий баҳс. Суперлиганинг формати ёқмайди — Шота Арвеладзе Янгиликлар

"Қўқон-1912" қарши ўйин - одатий баҳс. Суперлиганинг формати ёқмайди — Шота Арвеладзе

"Пахтакор" бош мураббийи "Қўқон-1912"га қарши бўлажак ўйин, ПФЛ ва "championat.asia" томонидан ўтказилаётган ойнинг энг яхшиларига овоз беришда нега ҳамкасбларини унутиб қўйгани ва ПФЛ регламенти борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

- "Қўқон-1912" билан бўладиган баҳсга одатдагидек жиддий ҳозирлик кўряпмиз. "Пахтакор" ҳар қандай жамоага қарши жиддий тайёрланади. Бу баҳс ўз очколаримизни кўпайтириб олишимизга имкон берадиган одатий ўйинлардан бири. Мақсад турнир жадвалидаги ҳолатимизни янада яхшилаб олиш", - дейди Арвеладзе.


Шота Арвеладзе июль ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар қаторидан жой олганди. Аммо якунда Арвеладзе бу "пойга"да "Локомотив" устози Андрей Фёдоровга мағлуб бўлди. ПФЛ расмий сайти чоп этган овоз бериш натижалари кўра, Арвеладзе ҳамкасбларига овоз беришда ҳеч кимни танламаганига гувоҳ бўласиз. Айнан шу хусусида Арвеладзе жавоб берди.

- "Мураббийларга овоз бермаганман? Ҳа, менимча ўтказиб юборганман. Ёдимдан қўтарилган экан", - деди Арвеладзе.


Шота Арвеладзе ПФЛ мавсум ўртасида регламентдаги "олтин очколар" қоидасини ўзгартириш бўйича юборган хати ва таклифларни сўрагани тўғрими? деган саволга қўйидагича жавоб қайтарди.

- "Пахтакор" ПФЛдан хат олгани ҳақиқат. ПФЛ барча клублар фикрини билмоқчи, ўрганмоқчи бўлгани тўғри. Якуний қарорни қачон ва қандай қабул қилиш эса бошқа масала. Бу ПФЛ ваколатига киради. Биз эса барча клублар сингари ПФЛга жавоб юбордик. Аниқроғи, биз уларга ўз таклифимизни эмас, балки ҳозирги мавжуд регламентдаги "олтин очколар" қоидасидан кўнглимиз тўляптими ёки йўқлигини айтдик. Биз жавоб хатида ҳозирги мавжуд формат ёқмаётганини айтдик. Расман қандай жавоб берилганини аниқ билмадим-у, аммо қисқа қилиб айтаман, менга бу формат ёқмади. Чунки биз ҳозирга қадар 43 очко тўплаганмиз. "Пахтакор"ни йиғган 43 очкоси формат туфайли ўз-ўзидан 30 очкога айланиб қолиши қилинган меҳнатларни ҳавога учириб юборади. Бу тўғрими? Масалан биз Қўқонда, кейин Тошкентда "Насаф"га қарши ўйнаймиз. Тасаввур қилинг, агарда иккала ўйинда ҳам очко олсак ва улар кучли-олтиталикка кирмаса, унда бу очколар ҳам ҳавога учиб кетадику? ПФЛ футболда энг юқори турадиган ташкилот. Шу боисдан ҳам қачон ва қандай ечимга келишни улар ҳал қилишади", - дея вазиятга ойдинлик киритди Арвеладзе.



Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: -56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика