"Қўқон-1912" ўз сафига Қўзибоевни қўшиб олмоқчи
10 мар 2014 21:00
Янгиликлар
"Қўқон-1912" ўз сафига Қўзибоевни қўшиб олмоқчи
Бундан бир неча йиллар илгари мухлислар ва мутахассислар томонидан келажаги порлоқ ўйинчи сифатида эътироф этилган Нодир Қўзибоевнинг фаолиятида сезиларли пасайиш юзага келганини инкор этиб бўлмайди.
Фарғоналик футболчи "Нефтчи"ни тарк этганидан сўнг муқим бир жамоа таркибидан ўрин эгаллай олмаяпти. Ўтган йили биринчи лигада Тошкентнинг "Истиқлол" жамоасида ўйнаган марказий ярим ҳимоячини айни пайтда "Қўқон-1912" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шу боис Нодир Қўзибоев яқин орада қўқонликларнинг ўқув-йиғин машғулотларига келиб қўшилади.
Фикрлар