UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди Янгиликлар

"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, юртимизда олий лигадаги каби биринчи лигада ҳам қисқа муддатли танаффус юзага келган.
Қўқон-1912 ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, юртимизда олий лигадаги каби биринчи лигада ҳам қисқа муддатли танаффус юзага келган. Бундан ҳар бир жамоа унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Тоҳир Кападзе бошқарувидаги "Қўқон-1912" ўз базасида машғулот ўтказиш билан бирга, синов-назорат баҳсида ҳам майдонга тушмоқда. Жумладан бугун қўқонликлар "Ёзёвончи лочинлари" билан куч синашди. Айни пайтда Фарғона вилояти иккинчи лигасида пешқадам бўлиб турган жамоа ўз майдонида "Қўқон-1912"га йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, жамоа футболчилари шу куни ёмон таассурот қолдирмаганини аълоҳида таъкидлашб ўтиш лозим. Футболчилик даврида дарвозабон сифатида танилган Салим Зокиров "Ёзёвончи лочинлари" жамоасини бу йил биринчи лигага олиб чиқиш учун астойдил енг шимариб ишлаётганини кўриш мумкин.

Таркиб борасида шу куни рақибидан бироз устун бўлган "Қўқон-1912" учрашувда устунлик қилди. Тоҳир Кападзе мазкур ўйин орқали 3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Зарафшон-НЦЗ"га қарши футболчиларни янада пухта ўрганиб олган бўлса ажаб эмас.

Учрашув "Ёзёвончи лочинлари"нинг стадионида бўлиб ўтди. Трибуна мухлислар билан тўлаганини ҳам айтиб ўтиш керак. Шунингдек "Нефтчи" ёшлар жамоаси рақибларини айнан мазкур стадионда қабул қилаётганини ҳам қўшимча қилиб ўтиш лозим. Ўйин голларга бой тарзда кечди, биринчи бўлимнинг ўзида қўқонликлар рақиб дарвозасига учта тўп киритишди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бир нечта голлар урилди. Умумий ҳисоб 7:2, "Қўқон-1912" фойдасига.

"Қўқон-1912": Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Муҳсин Низомитдинов, Нодирхон Камолов, Баҳодир Акрамов, Аҳмад Раимжонов, Отабек Ҳайдаров, Жўрабек Ёқубов, Рустам Абдуҳамидов, Александр Критинин, Али Юлдашев.
Захирадан тушганлар: Мунаввар Валихўжаев, Оқилбек Маҳмудов, Давлатбек Ёрбеков, Элёр Охунов, Абдуллажон Мирзаев, Омон Абдуғаниев, Абдумутал Абдураҳимов, Искандар Алимбоев.
Голлар: Бекзод Махфиралиев, Амирхон Дилмуродов - Отабек Ҳайдаров, Нодирхон Камолов, Аҳмад Раимжонов, Рустам Абдуҳамидов, Абдуллажон Мирзаев (2та), Дадахон Сулаймонов.


Анвар Охунов
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика