UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Бугун футбол. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"  2 13:45Руни: "Тоттенхэм", МЮ каби Чемпионлар лигасига чиқди, аммо уларда соврин йўқ"  11 13:38«Ливерпуль»нинг Австралиядаги ўйинига қанча одам келди? ФОТОГАЛЕРЕЯ   5 13:35Янги Зеландия Конфедерациялар Кубоги учун таркибни эълон қилди  0 13:19Рауф Инилеев "Обод" футболчилари қанча пул олишларини айтди   13 12:50Руслан Чагаев: "Шальке"ни шуғуллантирганман"  9 12:43Асенсио: "Рафаэль Надаль "Перес"га қўнғироқ қилиб..."  1 12:25"Динамо" - "Қизилқум": Устунлик кимда?   8 12:21Olamsport: Озарбайжон энди Олимпиадани ўтказмоқчи, икки нафар дюдочимиз Осиё чемпионатида медаль учун курашмоқда ва бошқа хабарлар  0 12:12Бугун футбол. "Машъал" - "Обод"  1 12:12Иньеста: "Вальвердега омад тилайман"  2 11:55"Пахтакор" мухлислар клуби барчани стадионга чорлайди  16 11:52Бугун футбол. "Металлург" - "Насаф"  5 11:41Лапорта: "Бартомеуда уят бўлганида, "Барселона"да кетган бўларди"  2 11:18Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1

30 авг 22:26
Янгиликлар

"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, юртимизда олий лигадаги каби биринчи лигада ҳам қисқа муддатли танаффус юзага келган.
Қўқон-1912 ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, юртимизда олий лигадаги каби биринчи лигада ҳам қисқа муддатли танаффус юзага келган. Бундан ҳар бир жамоа унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Тоҳир Кападзе бошқарувидаги "Қўқон-1912" ўз базасида машғулот ўтказиш билан бирга, синов-назорат баҳсида ҳам майдонга тушмоқда. Жумладан бугун қўқонликлар "Ёзёвончи лочинлари" билан куч синашди. Айни пайтда Фарғона вилояти иккинчи лигасида пешқадам бўлиб турган жамоа ўз майдонида "Қўқон-1912"га йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, жамоа футболчилари шу куни ёмон таассурот қолдирмаганини аълоҳида таъкидлашб ўтиш лозим. Футболчилик даврида дарвозабон сифатида танилган Салим Зокиров "Ёзёвончи лочинлари" жамоасини бу йил биринчи лигага олиб чиқиш учун астойдил енг шимариб ишлаётганини кўриш мумкин.

Таркиб борасида шу куни рақибидан бироз устун бўлган "Қўқон-1912" учрашувда устунлик қилди. Тоҳир Кападзе мазкур ўйин орқали 3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Зарафшон-НЦЗ"га қарши футболчиларни янада пухта ўрганиб олган бўлса ажаб эмас.

Учрашув "Ёзёвончи лочинлари"нинг стадионида бўлиб ўтди. Трибуна мухлислар билан тўлаганини ҳам айтиб ўтиш керак. Шунингдек "Нефтчи" ёшлар жамоаси рақибларини айнан мазкур стадионда қабул қилаётганини ҳам қўшимча қилиб ўтиш лозим. Ўйин голларга бой тарзда кечди, биринчи бўлимнинг ўзида қўқонликлар рақиб дарвозасига учта тўп киритишди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бир нечта голлар урилди. Умумий ҳисоб 7:2, "Қўқон-1912" фойдасига.

"Қўқон-1912": Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Муҳсин Низомитдинов, Нодирхон Камолов, Баҳодир Акрамов, Аҳмад Раимжонов, Отабек Ҳайдаров, Жўрабек Ёқубов, Рустам Абдуҳамидов, Александр Критинин, Али Юлдашев.
Захирадан тушганлар: Мунаввар Валихўжаев, Оқилбек Маҳмудов, Давлатбек Ёрбеков, Элёр Охунов, Абдуллажон Мирзаев, Омон Абдуғаниев, Абдумутал Абдураҳимов, Искандар Алимбоев.
Голлар: Бекзод Махфиралиев, Амирхон Дилмуродов - Отабек Ҳайдаров, Нодирхон Камолов, Аҳмад Раимжонов, Рустам Абдуҳамидов, Абдуллажон Мирзаев (2та), Дадахон Сулаймонов.


Анвар Охунов
 
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
"Пахтакор" - "Насаф". iPhone кимга насиб этди, Ҳошимов ким билан жанжаллашди? "Пахтакор" - "Насаф". iPhone кимга насиб этди, Ҳошимов ким билан жанжаллашди?
Кеча Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал илк учрашуви доирасида...  70
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: