UZ

“Қўқон-1912” — “Насаф” учрашувига Яйпан мезбонлик қилади Янгиликлар

“Қўқон-1912” — “Насаф” учрашувига Яйпан мезбонлик қилади

Теглар :  Насаф Қўқон-1912
Coca-Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” — “Насаф” учрашуви Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Яйпан Муборакнинг “Машъал” клубини ҳам айнан шу турда қабул қилишга рози бўлганди.

Стадион прожекторларини талаб даражасига олиб чиқиш бўйича “Қўқон-1912” клуби шартнома имзолади. Режа бўйича август ойи бошига қадар Қўқондаги стадион прожекторлари люкси яхшиланади ва учрашувларни кечки вақтда ўтказиш имконияти вужудга келади.

Унга қадар эса клуб Қарши жамоасига қарши уй учрашувини Қўқондан узоқ бўлмаган Яйпанда ўтказади. Беллашув 28 июнь — душанба куни соат 20:00 да старт олади. Томонларнинг II даврадаги ўзаро ўйинига режа бўйича Қарши шаҳри мезбонлик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика