UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  4 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  28 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  45

«Қўқон-1912» мухлислар билан учрашув ўтказди Янгиликлар

«Қўқон-1912» мухлислар билан учрашув ўтказди

Бугун Қўқондаги «Марказий» ўйингоҳда «Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти ва футболчилари жамоа мухлислари билан учрашув ўтказди.

Учрашув шуни кўрсатдики Қўқонда чиндан ҳам футболни севишади,буни ўйингоҳга келган мухлислар сонидан ҳам билса бўлар эди.

Учрашувда «Қўқон-1912»  жамоасининг 2-даврага тайёргарлиги ва жамодан кимлар кетиб, қайси футболчилар келишгани ҳакида клуб вице-президенти, бош директори Бахтиер Толипов мухлислар олдида чиқиш қилдилар. Клуб раҳбари жамоанинг олдига қўйган режаларини мухлисларга баён қилиши мухлислар томонидан қарсаклар билан кутиб олинди.

Шундан сўнг жамоада булган ўзгаришларга навбат келди. Бундан буён клубнинг маркетинг ва матбуот хизмати бир бўлим бўлиб уни Акрамжон Мамадалиев бошқариши мухлисларга маълум қилинди. Клуб матбуот котиби этиб эса журналист Аброр Деҳконов тайинланди.

Жамоа таркибига 2-даврадан  янги қўшилган футболчилар Отабек Ҳайдаров, Суҳроб Қобилов, Илҳом Комилов, Айбек Нурбоев ва Асилбек Омоновлар мухлисларга таништирилиб, уларга жамоа формалари тақдим қилинди. Янги ўйинчилар мухлисларга ўзларининг тўп билан ишлаш маҳоратларини кўрсатиб беришди. Шундан сўнг бу футболчилар ўзларининг дастхатлари туширилган тўпларни мухлисларга совға қилишди.


               


Мухлислар номидан сўзга чиққан Йўлдошхон хожи ота  футболчиларга 2-даврада омад тилаб улардан фақат ғалаба кутишларини, мухлислар ҳам жамоани янада қизғин қўллаб-қувватлашларини таъкидлаб ўтдилар. Йўлдошхон амаки барча ўйинларда ғалаба қўқонликлар томонида бўлсин дея дуо қилдилар.
Учрашув якунлангач «Қўқон-1912» жамоаси футболчилари мухлислар кўз ўнгида машғулот ўтказишди. Биз сизларга бу учрашувдан фото ва видео лавҳаларни албатта тақдим қиламиз.
   

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика