UZ

Сўнгги янгиликлар

22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   2 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  10 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  70 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  647 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10

"Қўқон-1912": Жамшид Ҳасанов келди, Отабек Зокиров кетди Янгиликлар

"Қўқон-1912": Жамшид Ҳасанов келди, Отабек Зокиров кетди

Иккинчи йиғин бошланганига ҳам бир ҳафтадан ошиқ вақт бўлиб қолди. Бу давр оралиғида жамоамиз аъзолари машғулотларда астойдил тер тукиш билан бирга назорат учрашувида ҳам иштирок этишга улгуришди.

Футболчилари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказилаётгани таъкидлаш жоиз. Таркибдаги ўзгаришларга келсак, сафга яна бир янги ўйинчи келиб қўшилди.  Ўтган мавсумни Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўтказган Жамшид Ҳасанов таркибга келиб қўшилди. Ушбу ярим ҳимоячи билан жамоа ўртасида бир йиллик битим имзоланди.

Шунингдек машғулотларга ёшлар таркибидан Достон Мелиқўзиев ҳамда Аброр Раҳмоновлар ҳам жалб қилинди. Бу эса жамоада ёш футболчиларга бўлган эътибор юқори эканлигидан далолат беради.


Жавоҳир Сидиқов саломатлигини тиклаб машғулотларга астойдил киришди.

Айтганча, жамоа Отабек Зокиров билан дўстона хайрлашди. Отабек Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига бориб қўшилди. Кетишидан олдин Отабек Зокиров жамоа раҳбариятига ва мухлисларга ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор қилишимизни илтимос қилди.

Биз ҳам ўз навбатида Отабек Зокировнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.



Шунингдек, Жамоа навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда ўтказилади. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 12:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" 8 январь куни биринчи ўртоқлик учрашувида “Пахтакор”га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика