UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  15 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  24 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  128

“Қўқон-1912” жамоаси машғулотларини бошлади. Таркибда янгилар бор Янгиликлар

“Қўқон-1912” жамоаси машғулотларини бошлади. Таркибда янгилар бор

Теглар :  Қўқон-1912
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси 2021 йилги футбол мавсуми учун тайёргарликни бошлади.

Жамоа аъзолари кечадан Қўқон шаҳрида йиғилишди. Гарчи кеча жамоанинг барча аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишмаган бўлсада, мураббийлар дастлабки машғулотни ўтказишди.Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда бўлиб ўтган машғулотларда жамоа таркибига янги қўшилган ҳужумчи, собиқ “Машъал” жамоаси аъзоси Мўмин Мелиев ҳамда ўтган мавсумни “Андижон” жамоасида ўтказган Фарҳод Бекмуродовлар қўшилишган. Шунингдек жамоа сафида ўтган мавсумни “Турон” жамоасида ўтказган ҳимоячи Шоҳруҳ  Холматов, Андижонда тўп тепган Азамат Исроилов ва дарвозабон Элдор Адҳамовлар машғулотларда иштирок этишмоқда. Бу футболчилар жамоа кўригида бўлиб туришибди. Жамоанинг айрим футболчилари бугун Қўқонга етиб келишади. “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчилари Мурод Холмуҳаммедов , Александр Мерзляков , Қувондиқ Рўзиев ва Шоҳназар Норбековлар эса бош мураббийнинг рухсатига кўра  бироз кечроқ жамоа ихтиёрига етиб келишади. Суҳроб Бердиев ҳамда Хамидилло Абдухамидовлар эса даволаниш жараёнларини давом эттиришмоқда.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика