UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  0 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  7 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  6 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  5 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  9 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  19 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3

"Қўқон-1912" жамоаси футболчилари болажонларни янги йил байрами билан табриклашди Янгиликлар

"Қўқон-1912" жамоаси футболчилари болажонларни янги йил байрами билан табриклашди

Айни кунларда юртимизда байрам шукуҳи ҳукм сурмоқда. Ҳамма жойда янги йил байрами тантаналарига тайёргарлик авжига чиққан.

Кеча "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари Қўқон шаҳридаги 12 меҳрибонлик уйига ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад меҳрибонлик уйидаги болажонларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклаш, уларнинг мурғак кўнгилларига бироз бўлсада қувонч улашиш эди.

"Қўқон-1912" жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов болажонларни янги йил байрами билан чин қалбдан табриклаб, уларга келаётган йилда соғлик-саломатлик, омад , болажонларни орасидан келгусида етук инсонлар етишиб чиқишига тилак билдирдилар. Жамоамиз улар билан йил давомида ҳамкорликни йўлга қўйишини таклиф қилдилар. Шунингдек жамоамиз сардори Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳам болажонларни янги йил билан табриклаб, уларга телевизор совға қилди.

Шундан сўнг футболчиларимиз жажжи мухлисларига ўзлариниг тўп билан ишлаш маҳоратларини намойиш қилиб беришди.

Болажонларга энг яхши совға ўзлари севган футболчиларининг қўлидан футбол тўпларини қабул қилиб олиш бўлди.  Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Қўқондаги "Марказий" стадионида алоҳида сектор ажратиб бериладиган бўлди. Футболчиларимиз билан учрашувдан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бир олам завқ олишди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика